11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб Маданият, спорт ва туризм ходимлари ўртасида ўтказилган “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида Республика спартакиадасининг вилоят ва ҳудудий босқичи ўтказилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини спортга жалб қилиш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борада айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони асосида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир.

 

Вилоятимизда маданият, спорт ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш масаласига касаба уюшмалари томонидан устувор вазифалар сифатида қаралмоқда.

 

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги уч босқичли Республика спартакиадаси Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил қилиниб, вилоятимизда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси, Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси билан биргаликда ўтказилди.

 

Мазкур спартакиданинг вилоят босқичи жорий йилнинг 13 октябрь куни маданият, спорт ва туризм ходимлари ўртасида ўтказилиб, унда 13 та шаҳар ва туманлардан 260 нафар касаба аъзолари иштирок этганлиги меҳнаткашларнинг спортга қизиқиши ошиб бораётганлигидан далолатдир.

 

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимлар спартакиаданинг Ҳудудий (зонал) босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлиб, 1 ноябрь куни Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг маданият, спорт ва туризм соҳасида меҳнат қилаётган ходимлари билан спортнинг мини футборл, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича беллашдилар.

 

Ҳудудий босқич ғолиблари мазкур спартакиаданинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Спартакиаданинг вилоят ва ҳудудий босқичи иштирокчилари касаба уюшмалари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Спартакиаданинг ҳудудий босқичи якун натижалари:

 

Мини футбол: ғолиб Қорақалпоғистон республикаси;

Волейбол: ғолиб Қорақалпоғистон республикаси;

Стол тенниси: ғолиб аёллар Джуманиёзова Нодира Ҳамдамбой қизи – Хоразм вилояти; эркаклар: Аяпберганов Худайберган – Қорақалпоғистон республикаси;

Шахмат: ғолиб аёллар Худайберганова Бекпошшо Бобожон қизи – Хоразм вилояти; эркаклар Алламуратов Сапар Мирзабаевич – Қорақалпоғистон республикаси;

Шашка: ғолиб аёллар Машарипова Насиба Наримановна – Хоразм вилояти; эркаклар Абутов Ражаббой – Хоразм вилояти.

 

 

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси раиси Салаев Алишер Юлдашевич      

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email