Касаба уюшмалари куни олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч давлат университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. Унда кенгаш мутасаддилари, вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари ва ёш холимлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан кенгаш раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов, кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов, УрДУ проректори Санжар Давлетов ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Ёшлар манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг ёш ходимларилари ҳамда олий таълим муасассаси талабалари ўртасида икки мингдан ортиқ ёшлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилиб, долзарб аҳамиятга эга масалалар таҳлил қилинди.
Шунингдек, тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари иштироки таъминланиб, мазкур жараёнда келишув ва шартномаларга ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар киритилишига эришилди. Бундан ташқари 60 га якин ташкилотларнинг жамоа шартномаларида ёшларга берилган қўшимча имтиёз ва кафолатлар ижроси мониторинг қилинди. Маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида давлат дастури доирасида Жамоа шартномалари орқали 1051 та корхонада кам таъминланган 2322 нафар ёш оилалар вакилларига 639 миллион 679 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 175 нафар талабаларнинг контракт пулларини бир қисмини қоплашга корхоналар ҳисобидан 371 миллион сўм ажратилди. Нодавлат мулк шаклидаги 179 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 270 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши жорий этилди. Сафарбарлик заҳирасидаги харбий хизматга чақирилиши муносабати билан 32 нафарига 88 миллион 533 минг сўмлик фоизсиз ссуда берилди. Уй жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 58 нафар ёш оилаларга 222 миллион 956 минг сўмлик фоизсиз ссудалар берилди.
Бундан ташқари, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, танлов ва саёҳатлар уюштирилмоқда. Жумладан, “Энг намунали ёш иш берувчи”, “Энг намунали ёш бошланғич ташкилот”, “Энг намунали ёш мутахассис”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” каби танловлар ёшларнинг иқтидорларини, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Ёш иқтидор эгалари учун грантлар ажратилмоқда. Ҳар йили ўнлаб талаба ёшлар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси стипендияси билан тақдирланади. Яна ўнлаб ёшлар касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда дам олдирилмоқда.
Учрашув давомида шу ва бошқа мислоллар орқали касаба уюшмалари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исмаилов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: