Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши томонидан Урганч давлат университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.
Тадбирни УрДУ биринчи проректори Санжар Давлетов олиб борди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева, раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳтиёр Исмаилов ўз сўзларида мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнда касаба уюшмаларининг иштироки, касаба уюшмалари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталдилар. Жамоа келишувлари ва шартномаларида ёшлар учун имтиёзлар алоҳида бобда акс этгани, Федерация томонидан уюштирилаётган танловлар, иқтидорли эҳтиёжманд талабаларга ажратилаётган стипендиялар, санаторийларда дам олишлари учун йўлланмалар берилаётгани талабаларни мамнун қилди.
Учрашув давомида ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтарилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: