Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаолликни оммалаштириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар изчил давом этмоқда. Ана шундай муҳим ташаббуслардан бири — “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган спорт мусобақаларидир. Ушбу нуфузли тадбир доирасида тиббиёт ходимлари ўртасида “Соғлом танда — сифатли тиббиёт” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун вилоят босқичи беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
🎤Мусобақанинг очилиш маросимида соҳа ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, тадбирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзов ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулбика Аллаберганова сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад ва юқори натижалар тиладилар.
❗️Таъкидланганидек, тиббиёт ходимларининг нафақат касбий маҳоратга, балки жисмоний бардамликка ҳам эга бўлиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, мазкур мусобақалар шифокор ва ҳамшираларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоалар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: