Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши мажлислар залида 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
✔️Давра суҳбатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси Баҳром Азимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари, вилоят ҳокимлиги масъуллари, тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари, уч томонлама комиссия аъзолари, йирик иш берувчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этди. Шунингдек, видеоконференц алоқа шаклида шаҳар-туман студияларида ҳам иш берувчилар, касабақўм ва меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашдилар.
🎤Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов олиб борди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси Баҳром Азимов меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳамияти, иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида кенг тўхталди.
‼️“Психологик-ижтимоий иш муҳитининг аҳамияти ва долзарблиги”, “Жамоадаги соғлом ижтимоий-психологик меҳнат муҳити ва унинг меҳнат самарадорлигига таъсири”, “Жамоа шартномалари орқали соғлом ижтимоий-психологик муҳитни кафолатлаш”, “Раҳбар ва ходим муносабатлари: бошқарувнинг психологик жиҳатлари ва конструктив мулоқот”, “Ишлаб чиқаришда хавфсизлик: психологик хотиржамлик – бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш омили сифатида” мавзусидаги маъруазалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ташкил этилди. Муҳокамалар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: