«Xorazm Ipagi» масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашувида Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят бирлашган қўмитаси раиси Мақсуд Саидов иштирок этди. Бирлашган қўмита раиси ўз сўзида касаба уюшмалари ёш кадрларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга хавфсиз иш шароитларини яратиш ва ижтимоий имтиёзлар берилишини таъминлашда бош-қош бўлаётганлиги, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг саломатлигини тиклаш ва маданий ҳордиқ чиқаришлари касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида эканлигини таъкидлаб ўтди.
🎤Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмаилов ёшлар бирлашмаларининг ўрни ҳақида тўхталди.
✏️Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: