Бугун вилоятдаги «Касаба уюшмалари боғи»да 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар учун маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Унда тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган нуронийлар ҳамда ҳозирги кунда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этдилар.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Курбанбаева очиб берди ва кексаларни эъзозлаш халқимизнинг олий фазилати эканлигини ва фахрийлар тажрибаси ёшлар учун ватанпарварлик мактаби эканлигини таъкидлади. Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш устувор вазифа эканлиги, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя тизимида фахрийларни қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
🎤Касаба уюшмаси фахрийси Рахимберган Матрасулов сўзга чиқиб, кўрсатилаётган доимий эътибор учун миннатдорлик билдирди.
👏Барча фахрийларга эсталик совғалари топширилди.
➡️Фахрийлар боғ бўйлаб оммавий юриш марафонида қатнашиб, шахсий намуна кўрсатдилар.
🔴Шунингдек, иштирокчилар шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича ўзаро куч синашдилар.
✔️Тадбир якунида нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди.
‼️Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: