Амалий семинар ўтказилди

Бугун Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Хонқа туман ҳокимлигида тизимдаги фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ходимлари қатнашдилар.


🎤Семинарни Хонқа тумани ҳокими Улуғбек Давлатов очиб бериб, меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларини яратишда касаба уюшмаларининг ўрни муҳим эканини таъкидлади.
✔️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти Кенгаши раиси Гулсара Қурбонбонбоева семинар ишига муваффақият тилади ҳамда Федерация томонидан меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
🎙Шунингдек, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Хусан Бегматов “Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари” мавзусида тақдимот қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда касаба уюшмаларининг ўрни, соҳада эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.
✅Семинар давомида Республика кенгаши бўлим мудири Турғунбой Санаев илғор фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган танлов шартлари юзасидан тушунтиришлар берди.
❗️Хоразм вилояти фермерлар кенгаши раис ўринбосари Рўзимбой Қурбанов эса меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш борасида касаба уюшмалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирди.
💡Семинар иштирокчилари Томадургадик ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳудуддаги дала шийпонларида ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.
✔️Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Print Friendly, PDF & Email