ФАОЛ КАСАБАҚЎМЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Касаба уюшмалари куни муносабати билан Хоразм вилоятининг барча меҳнат жамоаларида ҳам байрам арафасида маданий-маърифий, спорт ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшма ташкилоти томонидан ўтказилди. Унда Урганч шаҳридаги энг фаол бошланғич касаба қўмита раислари иштирок қилдилар.
More

Тўққиз ойда 755 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар ундириб берилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашига меҳнат ҳуқуқларига доир 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Аксарият мурожаатлар иш берувчиларга тақдимномалар киритиш орқали ҳал қилинган бўлса, айрим масалаларда судга мурожаат қилишга тўғри келган. Меҳнат инспекторлари қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этилиши юзасидан судларга  киритган  даъво аризалари туфайли 164  марта суд мажлисларида иштирок қилиб, 30 нафар ходимни ишга тиклашга мува...
More

“11 ноябрь– Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятига назар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди

Шу йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши мажлислар залида “11 ноябрь– Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятига назар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Қурбанбоева вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан аъзолар манфаатларини ифодалаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.
More