“Қариликни кечиктириш ва ёшариш сирлари” китоби тақдимоти ўтказилди

Бугун, 2026 йил 19 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кенгаш ходимлари, касаба фаоллари иштирок этди. Тадбирни вилоят кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов олиб борди. Тадбирда “Ўзбекистон спорт фахрийси”, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси”, “Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”, “Маҳалла ифтиҳори”, “Фидойи хизматлари учун” кўкрак нишонлари соҳиби, парҳезшунос Аминбой Юсуповнинг “Қариликни кечиктири...
More

Касаба уюшма талаби билан ходимнинг 98 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди

Янгиариқ туманида яшовчи Қувондиқ Давлетов 2017–2024 йиллар давомида “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси қошидаги “Транчгазсервис” МЧЖда бош бухгалтер лавозимида ишлаб келган. У 2024 йил февраль ойида ўз аризасига асосан ишдан бўшаган. Аммо, унга 7 ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Бир йилдан зиёд вақт мобайнида ўз ҳақини ундира олмаган Қ. Давлетов 2025 йил декабрда касаба уюшмаларига мурожаат қилди. Меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишда мурожаатчи билан ту...
More

Кенгаш кутубхонасига янги китоблар келтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–9-сон, 15.01.2026 й.) ни хоразмлик касабачилар мамнуният билан қабул қилдилар.Қарорга кўра, вазирлик ва идораларда китобхонликни ошириш бўйича янги тизим жорий этилар экан. 2026 йил 1 мартга қадар касбий адабиётлар рўйхати шакллантирилади, ҳар йили камида 3 та хорижий касбий китоб ўзбек тилига таржима қилинади. 1 апрелга қадар “Кит...
More

“Китобсеварлар байрами” — маънавият, билим ва касаба уюшмалари ташаббуслари уйғунлиги

Хоразм вилоятида маънавий ҳаёт яна бир мазмунли ва эсда қоларли тадбир билан бойиди. Вилоят маънавият ва маърифат марказида “ Китобсеварлар байрами ” лойиҳаси доирасида ташкил этилган кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир жамоатчилик, ижод аҳли ва китобхонларни бир майдонга жамлади.14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган мазкур тадбир Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ...
More

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Урганч туманидаги Касаба уюшмалари боғида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши томонидан Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбирда касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари, шунингдек Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.Кенгаш раиси Гулсара Қурбонбоева барча иштирокчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб...
More

Болажонлар учун Арча байрами

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан SOS болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилоятидаги филиалига қарашли хонадонларда тарбияланаётган болалар учун Арча байрами ўтказилди.Кенгаш раиси Гулсара Қурбонбоева барчани Янги йил билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.Болажонлар ижросидаги шеър ва қўшиқлар, рақслар тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади. Болалар шунингдек, мунтазам равишда эътибор қаратиб келаётгани учун касаба уюшмаларига миннатдорчилик хатини ўқи...
More

Фидокор шифокор ва касаба фахрийсига эҳтиром Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти Кенгаши томонидан касаба уюшмалари фахрийси, тиббиёт фанлари номзоди Бектурди Маткаримовнинг қутлуғ 80 йиллик юбилейи юксак руҳда ва кенг тантана билан нишонланди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева, тиббиёт фанлари номзоди Исмоил Жумашев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши масъул ходими Эргаш Юсупов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова ва бошқалар Бектурди Маткаримовнинг ибратли ҳаёт йўли, фидокорона меҳнати ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.Бектурди Маткаримов 1971 йилд...
More

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИГА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашида ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирга меҳнат фахрийлари таклиф қилинди.Кенгаш раиси Гулсара Қурбонбоева мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, касаба уюшмалари томонидан йил давомида меҳнаткашлар манфаатлари йўлида қилинган ишлар ҳақида тўхталди.-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳар бир аъзонинг меҳнатини қадрлайди,-деди кенгаш раиси.- Айниқса, узоқ йиллар соҳада фаолият кўрсатиб, энд...
More

КАСАБА УЮШМАЛАРИ БОҒИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 октябрдаги касаба уюшмалари фаоллари билан учрашувдаги топшириғи асосида Хоразм вилояти Урганч тумани ҳудудида замонавий “Касаба уюшма боғи” барпо этилди. Шу йил 21 декабрда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Федерациянинг Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар-туман ҳокимлари, сенатор ва депутатлар, тегишли бошқармалар бошлиқлари, йирик иш берувчилар, ижодкорлар, нуронийлар, фаоллар, касаба аъзолари, кенг жамоатчи...
More

Хоразмда Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги бағишлаб Тиббиёт ходимлари ўртасида “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спартакиадаси ўтказилди.

2025 йил 4 Октябрь куни ижтимоий хамкор ташкилот Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биланВилоят кенгаши ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилди. Мазкур спартакиаданинг асосий мақсади тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний фаолликка жалб этиш, турли касб касалликларининг олдини олиш...
More

Қон топширинг, болалар ўлмасин!

Кейинги йилларда 15 февраль – Халқаро болалар саратон касаллигига қарши кураш куни муносабати билан “Мен донорман” хайрия акцияси ўтказиш касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда анъанага айланди. Хоразм вилоят кенгаши томонидан ташкил қилинган акцияда юздан зиёд касаба фаоллари, шифокорлар, кўнгиллилар иштирок қилдилар. Вилоят қон қуйиш маркази эрталабдан қон топшириш истагидаги юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Улар орасида вилоят кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Худойберган ...
More

Ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва юксак савияда ўтказишга бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.

  2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили. Мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади. Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан барча бўғимдаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда.Янгибозор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган семинарда...
More

БОЛАЛАРГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбанбаева болажонларга қувонч улашиш мақсадида SOS болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилоятидаги филиалига қарашли хонадонларда бўлди. Кенгаш раиси улар билан қизиқишлари, орзулари, яшаш шароитлари ҳақида дилдан суҳбатлашди. Юртимизда ёш авлод учун яратилган имкониятлар ҳақига гапириб, келажак эгаларидан билимли, малакали, эл корига ярайдиган мутахассис, фидойи инсон бўлиш талаб қилинишини таъкидлади.Барча бола...
More

11 ноябрь- касаба уюшмалари куни муносабати билан турли акциялар, спорт мусобақалари, очиқ мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши ходимлари қизғин иш жараёнида. 11 ноябрь- касаба уюшмалари куни муносабати билан турли акциялар, спорт мусобақалари, очиқ мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.Бугун ана шундай тадбирлардан бири Хонқа туманидаги Хоспис шифохонасида бўлиб ўтди. Вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева бир гуруҳ касаба ходимлари ҳамроҳлигида бу ерда парвариш қилинаётган кексалар ҳолидан хабар олди, улар билан дилдан суҳбатл...
More

Энди Хоразмда ҳам касаба уюшмаси боғи бор

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши томонидан Урганч туманидаги “Урганч” оромгоҳи ҳудудида 2500 метр квадрат майдонда “Касаба уюшма боғи” барпо қилинди. Вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаларининг 70 дан зиёд ходими эрта тонгдан “Урганч” оромгоҳи томон шошилдилар. Эзгу ишга бош қўшиш истаги барчани фаолликка ундади. Вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева, вилоят касаба уюшма ташкилотининг собиқ раиси, Хоразм вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Раҳимбер...
More

ТАЪЛИМ ВА ФАН СОҲАСИ КАСАБА АЪЗОЛАРИ БАЙРАМНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛМОҚДА

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят ташкилоти томонидан 11 ноябрь-касаба уюшмалари куни муносабати билан иш берувчилар ва касаба уюшма фаоллари иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди.Тадбирда сўзга чиққан тармоқ касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев, Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Ма...
More

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси томонидан 11ноябрь –касаба уюшмалари кунига бағишлаб “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллари ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари қатнашди. Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Салаев, Хоразм вилояти ёшлар си...
More

ФАОЛ КАСАБАҚЎМЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Касаба уюшмалари куни муносабати билан Хоразм вилоятининг барча меҳнат жамоаларида ҳам байрам арафасида маданий-маърифий, спорт ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшма ташкилоти томонидан ўтказилди. Унда Урганч шаҳридаги энг фаол бошланғич касаба қўмита раислари иштирок қилдилар.
More

Тўққиз ойда 755 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар ундириб берилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашига меҳнат ҳуқуқларига доир 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Аксарият мурожаатлар иш берувчиларга тақдимномалар киритиш орқали ҳал қилинган бўлса, айрим масалаларда судга мурожаат қилишга тўғри келган. Меҳнат инспекторлари қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этилиши юзасидан судларга  киритган  даъво аризалари туфайли 164  марта суд мажлисларида иштирок қилиб, 30 нафар ходимни ишга тиклашга мува...
More

“11 ноябрь– Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятига назар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди

Шу йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши мажлислар залида “11 ноябрь– Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятига назар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Қурбанбоева вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан аъзолар манфаатларини ифодалаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.
More

Мурожаат ижобий ҳал этилди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани, Ўзбекистон  маҳалласида яшовчи фуқаро М.Отажонованинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва унга амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча...
More

Хоразмлик бир гуруҳ фаол аёллар Тошкентга жўнаб кетишди

             Хоразмлик бир гуруҳ фаол хотин-қизлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги сўлим гўшаларга саёҳатга йўл олди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу тадбир мароқли кечишига Тўмарис издошларининг ишончи комил. Урганч темир йўл вокзалида уларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурод Собиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева с...
More

ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ

Хоразм вилоят телеканалининг “Хоразм 24” дастурида Урганч туманидаги “Урганч” болалар оромгоҳида ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларига ўз вақтида киришилмагани, ҳудди шундай ҳолат Урганч туманидаги “Ал Хоразмий” болалар оромгоҳида ҳам кузатилгани танқид қилинган. Ушбу лавҳада келтирилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши  қуйидагиларни маълум қилади: Хоразм вилоятида жорий йилнинг ёз мавсумида 29...
More